"Қизилқум" — "Қўқон-1912" баҳси трансляция қилинмайдими?

Coca Cola Суперлига 18-туридан ўрин олган "Қизилқум" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўйин "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши керак эди. Аммо, канал ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали ушбу учрашувдан трансляция амалга оширилмаслигини маълум қилди.

"Навоий шаҳридаги “Ёшлар спорт маркази” стадиони ҳудудида коронавирусдан даволаш маркази ташкил этилганлиги сабабли бугун дастуримиздан ўрин олган футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси доирасидаги “Қизилқум” – “Қўқон-1912” жамоалари учрашувини трансляция қилишнинг имкони бўлмаганини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!