“Қизилқум” - “Навбаҳор” учрашуви олдидан сиз билишингиз керак бўлган маълумотлар

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" жамоаси Муборакда “Қизилқум” меҳмони бўлади. Наманганликлар матбуот хизмати ўйин олдидан маълумотларни тақдим этди.  

Мазкур жамоаларнинг Суперлига (олий лига)даги ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, мазкур клублар 42 марта ўзаро рўбарў бўлишган. Ушбу баҳсларда “Навбаҳор” 17 марта, “Қизилқум” эса 14 марта ғалаба қозонган, 11 учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи бўйича устунлик наманганликлар томонида - 55–45. Ўзаро ўйинларда “лочинлар” 62, “Қизилқум” эса 53 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг навоийликлар устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 4:0 бўлса, “Қизилқум”нинг бу борадаги натижаси 3:0га тенг. Ушбу клубларнинг Навоийда бўлиб ўтган 21 учрашувидан 10 тасида мезбонлар зафар қучишган, 5 ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган, 6 баҳсда наманганликлар ғалаба қозонишган. Навоийдаги баҳсларда “Қизилқум” 27 гол уриб, ўз дарвозасидан 20 тўп ўтказиб юборган. Мазкур клубларнинг ўтган мавсумда Навоийда бўлиб ўтган баҳсида “Навбаҳор” Азизбек Турғунбоевнинг “дубл”и эвазига2:0 ҳисобида зафар қучганди.

Жамоаларнинг барча ўйинлари натижалари қуйидагича кўринишга эга:

2000 йил

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 0:2

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 1:2

2001 йил

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 1:0

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 3:1

2002 йил

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 1:1

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 4:0

2003 йил

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 2:2

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 0:2

2004 йил

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 5:2

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 2:2

2005 йил

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 1:1

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 2:1

2006 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:0

2007 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:2

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:1

2008 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:1

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1

2009 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:0

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1

2010 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:0

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1

2011 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:0

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:0

2012 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:0

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:1

2013 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:1

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:0

2014 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:1

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 2:0

2015 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:2

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 2:1

2016 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:0

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:2

2017 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 2:1

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:2

2018 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:0

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 2:0

2019 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:2.

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:1

2020 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:0.

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:2.

“Қизилқум” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув 4 май куни Муборакдаги Баҳром Вафоев стадионида соат 17:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!