"Қизилқум" 10 киши бўлиб қолган "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар муроса кўчасини танлаб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.
Беллашувнинг 73-дақиқасида майдонга тушган Иван Нагаев ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар бошланган бир пайтда иккинчи марта сариқ карточка ишлаб олди ва майдондан четлатилди.
- 90'

Учрашув якунланди! Ҳисоб 1:1. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Нагаев иккинчи сариқ карточка билан майдондан четлатилди.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Воҳид Шодиевнинг жаримадан узатилган тўпга берган зарбаси ноаниқ бўлди.
- 89'

Норхонов ўрнига Саҳоб Рашидов майдонга ташланди.
- 86'
Жамоаларнинг ҳар иккаласи гол уришга қанчалик ҳаракат қилмасин, тўп ҳужум чизиғига етиб бориши қийин кечмоқда.
- 83'

Ойбек Қиличев ўрнига Воҳид Шодиев, Қадамбой Нурметов ўрнига эса Файзулло Қамбаров майдонга тушди.
- 82'

Санжар Рашидов ўрнига Аюбхон Нўъмонов майдонга тушди.
- 80'

Жўраевнинг офсайдда қолиб кетгани туфайли "Қизилқум" ҳужуми барбод бўлди.
- 78'

Нагаев огоҳлантирилди.
- 77'
Майдон марказидаги фол футболчиларга сув ичиб олиш имкониятини берди.
- 75'

Норхонов бурчакдан узатилган ажойиб узатмани дарвозага жойлаб қўя олмади. Тўп ерга тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 73'

Нагаев Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига майдонга тушди.
- 70'

"Қизилқум"нинг бурчак зарбаси самарасиз якунланди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди.
- 68'
Иккала жамоа ҳам ғалаба учун жиддий ҳаракат қилмоқда.
- 65'
"Сўғдиёна" яхши имкониятдан фойдалана олмади. Сўнгги вазиятда зарба бериш имкони топилмади.
- 64'

Норхонов ўйиндан ташқари ҳолатда. Ҳужум қилиш навбати навоийликларга ўтди.
- 62'
Колакович Ҳасановнинг узатмасини боши билан дарвозага йўллаб қўя олмади.
- 60'
Ҳасановнинг чап қанотдан уюштирган рейди ва узатмаси Жавоҳир Қаҳрамоновнинг кучли зарбасига сабаб бўлди. Аммо ҳимоячилар ўз вақтида тўп йўлига чиқишни уддалади.
- 58'
Норхоновнинг олис масофадан берган зарбасини Нестеров ушлаб олди.
- 55'
Гол ўтказиб юборган "Қизилқум" футболчилари фаоллашиб қолди. "Сўғдиёна" ҳам бўш келмаяпти.
- 53'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Жўрабековнинг зарбасини Нестеров қайтарди. Қайтган тўпни эса Колакович дарвозага жойлади.
- 50'

Азимов ўрнига Нурметов майдонга тушди.
- 49'

Жасур Азимов жароҳат олган кўринади.
- 48'

Нестеровдан дабл-сейв. Бурчак зарбасидан сўнг навоийликлар жарима майдонида тартибсизликлар юзага келди. Нестеров эса дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди.
- 47'
Нестеров рақибнинг яқин масофадан берган зарбасини қайтарди.
- 46'

Жамшид Болтабоев ва Санъат Шихов захирага олинди. Жасур Ҳасанов ва Даниель Насриддинов уларнинг ўрнида ҳаракат қилади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус!
- 45'
"Сўғдиёна"нинг биринчи таймдаги сўнгги вазияти стандарт вазиятдан ҳосил бўлди. Аммо ҳимоячилар уни қайтаришди.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

Бойдуллаев огоҳлантирилди.
- 44'
Тайм сўнгида жиззахликлар фаоллашди.
- 41'

Санъат Шиховга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 40'
"Сўғдиёна"нинг жарима зарбасини ҳимоячилар бартараф этишга эришди. Бурчак зарбаси ҳам самарасиз.
- 38'
"Қизилқум" ўтган вақт мобайнида кичик устунликка эришмоқда ва ҳақли равишда ҳисобда олдинда боряпти.
- 35'
Салим Мустафоев ўз жарима майдони яқинидан қоидани бузди. Тўп тезкор ўйинга киритилди. Аммо энди жиззахликлар қайтадан ҳужум бошлашга мажбур.
- 32'

Олег Толмасов майдон марказидаги қўполлиги учун огоҳлантирилди.
- 30'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Томива ҳисобни очди. Жўраевнинг узатмасини легионер футболчи ажойиб тарзда тўхтатиб олди. Кейинги зарба эса муқаррар гол эди.
- 28'
Маргиев узоқ масофадан зарба берди. Тўп ён чизиқдан ўйинга киритилиши керак...
- 25'
Жасур Азимовнинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Дарвозабон уни муаммосиз эгаллаб олди.
- 23'

"Қизилқум"нинг бурчак зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 21'
Норхоновнинг ўткир бурчакдан берган зарбасининг Нестеров майдон ташқарисига чиқиб кетишига кўмаклашиб юборди. Зарба шундоқ ҳам ноаниқ эди.
- 20'
Норхоновнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
- 19'
Саноевнинг узатмасини ҳимоячилар зарарсизлантира олишди.
- 17'
Жўрабековнинг қанотдан узатган тўпига Норхонов зарба бера олмади.
- 16'
Жамоалар майдон марказини эгаллаш учун ҳаракат қилмоқдалар.
- 14'
Қиличев ҳужумда қоидани бузди.
- 11'
Томиванинг зарбаси анчагина хавфли чиқди. Бироз ноаниқ.
- 10'
Мустафоевнинг узатмасини жамоадоши дарвозага жойлаб қўя олмади.
- 9'
Томива тўпга яхши зарба бера олмади. Яхшигина хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.
- 6'
Навоийликлар орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.
- 4'

Томива яхши очилиб бораётган эди. Аммо у кичик офсайдда қолиб кетган эди.
- 2'
Дастлабки дақиқаданоқ ҳужумга ўтган жиззахликларнинг ноаниқ паси туфайли ҳужум барбод бўлди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди. Суперлига мадҳиялари янграб ўтди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз Суперлига ихлосмандлари. 12-тур давом этади.



Фикрлар