"Қизилқум" февраль ойида Туркияда йиғин ўтказади
"Қизилқум" янги мавсумга таёргарликнинг биринчи босқичини якунлади.
"Хабарингиз бор 22 декабрдан Жамшид Саидов бошчилигидаги жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни бошлаган эди. Кеча вакилларимиз ўзаро иккига бўлинган ҳолда назорат учрашувини ўтказиб, машғулотларни якунлашди.
Жамоамиз вакиллари қисқа танаффусдан сўнг 4 январь кунидан яна Навоийда йиғилишади ва тайёргарликнинг иккинчи босқичини 17 январь кунигача вилоят марказида олиб боради.
Футболчиларимиз 17-31 январ кунлари ўқув машғулот йиғинини пойтахтимиз Тошкентда давом эттиришади.
Ўқув машғулот йиғинининг сўнгги босқичини жамоамиз февраль ойида Туркияда ўтказади", - деб ёзади Навоий клуби матбуот хизмати.
Фикрлар