"Қизилқум" Григалашвили ва Смитнинг ўрнини Австралия, Россия ва грузиялик легионерлар билан тўлдириши мумкин
Жамоа таркибидаги ўзгаришлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, сўнгги тўрт мавсумда клуб шарафини ҳимоя қилиб келган Эркин Бойдуллаев, грузиялик легионер Элгужа Григалашвили, ярим ҳимоячи Элдор Бойматов ва никарагуалик футболчи Ариагнер Смит жамоа билан хайрлашишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Иккинчи даврада жамоа таркибига Австралия, Грузия ва россиялик легионерлар кўрикда бўлиб туришибди. Жамоа аъзолари кунига икки маҳал машғулот ўтказишмоқда.
Бугун футболчилар йиғин давомида илк назорат учрашувини Термизнинг “Сурхон” жамоаси қарши ўтказишади. Учрашув соат 19:30 да “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтади.
Фикрлар