
"Қизилқум" "Металлург"ни мағлуб этган учрашув фотогалереяси
Coca Cola Суперлигасида 11-тур баҳслари якунланди. Мавсумни омадсиз тарзда бошлаб, ёзги трансфер ойнаси вақтида кўплаб номдор футболчилар билан ўз сафини кучайтирган "Қизилқум" жамоаси "Металлург"га қарши баҳс олиб борди.
"Пахтакор" стадионида кечган учрашувда навоийликлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. 7-дақиқада Ойбек Қиличев амалга оширган жарима тўпидан сўнг тўп "жонли девор"га тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва Александр Лобанов қўриқлаётган дарвозадан ўрин олди.
15-дақиқада Игнатий Нестеров бошлаб берган ҳужумни Алишер Саноев муваффақиятли якунлади — 2:0. Беллашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган тўртинчи дақиқада эса Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобни қисқартиришга эришди.
Шу тариқа, "олтин изловчилар" ҳисобидаги очколар сони 8 тага етди ва ўзаро ўйиндаги мағлубият сабаб, "Сурхон"дан сўнг, турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. Қаторасига икки ўйинда мағлуб бўлган "Металлург" эса 16 очко билан жадвалнинг 7-поғонасидан жой олган.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Комментарии