"Қизилқум" Туркияга етиб борди. Жамоа бугун биринчи назорат ўйинида майдонга тушади

Аввал хабар қилганимиздек, янги мавсумга тайёгарликнинг иккинчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказадиган "Қизилқум" жамоаси кеча белгиланган манзилга бориб, у ердаги дастлабки машғулотни ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта давом этадиган хориж йиғини доирасида навоийликлар бешта назорат учрашувида майдонга тушишади. Илк назорат учрашуви бугун Владикавказнинг "Алания" жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!