"Қизилқум" устози "Андижон" билан "Бухоро" ўртасидаги тафовутни айтди

“Қизилқум” клуби навбатдаги назорат ўйинида “Бухоро” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўтган сафар навоийликлар про лиганинг яна бир клуби – “Андижон”га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Шу боис “Қизилқум” бош мураббийи Никола Лазаревич ўйин ҳақида ва “Андижон” билан “Бухоро” ўртасидаги тафовут хусусида ҳам ўз фикрини билдирди.

“Бошланғич даврдаги жисмоний юкламалардан сўнг бугун футболчиларимиз янги куч билан ҳаракат қилганликлари кўринди.

Ўтган сафарги “Андижон” билан ўйинга қараганда тактик интизом жиҳатидан ҳам майдонда яхши ҳаракат қилдик. Энг асосийси, йиғин давомида жароҳатларсиз тактик схемаларимизни кўриб олдик. “Бухоро” ҳам яхши жамоа экан. Уларга чемпионат ўйинларида омад тилайман.

“Андижон” билан ўйинда энди жисмоний юкламалардан чиққандик. Шунинг учун ўшанда йигитлар майдонда оғир ҳаракат қилишганди. Қолаверса, “Андижон” жамоаси яхши ўйин кўрсатган. Менимча, улар иккинчи давра ўйинларига жисмоний томондан тайёрлар.

Ўйинчилар савияси бўйича ҳам фарқ бор. “Андижон”нинг бир қанча бўйдор футболчилари бор экан. Шу сабабли стандартларда устунликлари сезилиб турди. Айнан шу жиҳат жамоанинг плюс томонларидан бири ҳисобланади. Биз уларга кўплаб стандарт вазиятларни ўзимиз тақдим этдик. Ҳар 3 та қоида бузилишида улар жуда хавфли кўринди.

“Бухоро” жамоаси кўпроқ қисқа узатмалар билан ҳаракат қилди. Лекин биз бугун уларга нисбатан майдонда яхши ҳаракат қилдик”, - дея Sports.uz мухбирига ўз фикрини билдирди, бош мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
28/07/2022 15:44
Жуда ту'гри фикрлар