"Қизилқум"да шуғулланган легионер Тожикистон чемпиони сафига ўтиб кетди

Ёзги йиғин давомида “Қизилқум” сафида легионер футболчи Руслан Хайлоев шуғулланганди. Тожикистон ва Россия фуқаролигига эга бўлган ярим ҳимоячи яқинда 21 ёшга тўлади ва жорий мавсумнинг иккинчи ярмини “Қизилқум” либосида ўтказиши кутилганди.

Лекин амалда бундай бўлиб чиқмади. Хайлоев клуб лагерини тарк этди ва икикнчи даврани Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасида бошлайдиган бўлди.

Бугун футболчи “Истиқлол” билан салкам бир йиллик шартнома имзолади. Руслан бунгача Россияда “Зенит”2 ва “Тюмень” клубларида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!