
Қизиқ факт! Суперлигада тўп сураётганлар орасида айни дамдаги энг яхши тўпурар ким?
SPORTS.uz сайти журналисти - Фахриддин Рўзиев ўз телеграм каналида Суперлигага оид қизиқарли фактларни эълон қилишда давом этади. Бу сафар, у айни дамда Суперлигада ҳаракат қилаётган футболчилар орасидаги энг сермаҳсул ўйинчи ким эканлигини маълум қилди.
"Фаолиятини давом эттираётган ҳужумчиларимиз орасидан Ўзбекистон чемпионатида энг кўп гол ургани Шаҳбоз Эркинов ҳисобланади. "Андижон" форварди ҳисобида 109та тўп бор."
Эслатиб ўтамиз, Суперлига тарихидаги энг яхши тўпурар Анвар Бердиев саналади. Унинг ҳисобида 225 та гол мавжуд. Эътиборлиси шундаки, Бердиев атиги бир бор (2012 йил) чемпионат "олтин бутса"сини қўлга киритган.
Фикрлар