Қўл жанги: Харбийлаштирилган тизимлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Кеча, пойтахтимизда жойлашган “Ўзбекистон” спорт мажмуасида қўл жанги бўйича харбийлаштирилган тизимлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа шиддатли тўқнашувлар, ажойиб жангларга бой тарзда ўтди. Спортчилар ҳар томонлама мазкур чемпионатга муносиб тайёрланганликларини исботлашди.

8 вазн тоифасида бўлиб ўтган мамлакат чемпионати якунида, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни ИИВ вакиллари қўлга киритган бўлса, 2-ўриндан Мудофа вазирлиги спортчилари ўрин олишди. Шоҳсупанинг 3-поғонаси эса Миллий гвардиячилар томонидан банд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!