Қонун барчага баробар, ҳатто Роналдуга ҳам (видео)

  • 6 сентябрь, 2020, 11:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кеча УЕФА Миллатлар лигаси А дивизион 1-турида Португалия терма жамоаси ўз майдонида Хорватияни қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Шу куни ўнг оёқ бармоғида инфекция борлиги сабаб майдонга тушолмаган Криштиану Роналду ўйинни трибунада ўтириб кузатиб борди. Эътиборлиси, 35 ёшли футболчи карантин қоидаларига зид равишда тиббий ниқобсиз ўтирган пайти ташкилотчилардан бири келиб уни огоҳлантирди, шундан сўнг у ниқобини тақиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!