"Қўқон-1912" бош мураббийи: Суперлигага йўлланма олишни мақсад қилганмиз

Суперлига ўтиш ўйинлари доирасидаги "Қўқон-1912" - "Машъал" (1:1, пеналтилар серияси 4:2) учрашувидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Мухсин Низомиддинов ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

- Учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик. "Машъал" яхши шаклланган жамоа саналади. Икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда бир нечта футболчиларимиз айрим эпизодларда эътиборни йўқотишди. Танаффусдан сўнг эса ўзгаришларни амалга ошириб, ўйиннинг боришини ўзгартирдик.

Олдинда жиддий баҳс кутиб турибди. Суперлигага йўлланма олишни мақсад қилганмиз. Ҳали ниятимизга этганимиз йўқ. Шу темпда ҳаракат қилсак, сўнгги беллашувни ҳам ўз фойдамизга ҳал қиламиз, – деди Низомиддинов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!