"Қўқон-1912" бош мураббийининг кескин фикрларига "Динамо" клуби ЎФА ва ЎзПФЛ адолатли чора кўришини сўради. Ўзи қўқонликлар мураббийи нималар деганди?

"Қўқон-1912" бош мураббийининг сўзлари футбол сайтлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалгач, турли манбаларда "Динамо" шаънига нисбатан нотўғри қараш пайдо бўлди. Айниқса, Муҳсин Низомиддиновнинг самарқандлик мухлислар ҳақидаги ножўя сўзлари маҳаллий ишқибозларни жунбушга келтириб, 21 май якшанба куни бир гуруҳ маҳаллий мухлислар "Динамо" қароргоҳига келиб, кескин норозиликларини билдиришди. "Динамо" клуби бу борада қуйидагиларни маълум қилди:

1. "Динамо" ПФК "Қўқон-1912" бош мураббийи Муҳсин Низомиддиновнинг ўйиндан кейинги “Динамо” мавсум давомида ҳакамлар билан ишлаб келаётгани ҳақидаги сўзларини жиддий айблов ва туҳмат, клуб шаънига нисбатан ҳақорат, деб ҳисоблайди.

2. М.Низомиддиновнинг “Динамо” Про лигада ҳар битта жамоани мана шунақа ҳакамлик билан ютяпти” – сўзлари жамоамизга нисбатан исбот талаб қилувчи жиддий айблов, деб қабул қилинди. Шу билан бирга ўтган 7 ўйинда "Динамо" ўйинларини бошқарган ЎФА ҳакамлари (Шавкат Насибуллаев, Илья Ильин, Санжар Назаров, Ҳусан Музаффаров, Вадим Агишев, Сардор Исматуллаев, Абдурашид Худойберганов) шаънига доғ тушурувчи бу сўзлар учун Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази М.Низомиддиновдан далил-исбот талаб қилиши ёки ўз ҳакамлари шаънини ҳимоя қилишига тўғри келади. Ҳар ҳолда ўзини ҳурмат қилган ташкилот унинг ходимларини (ҳакамлар) таъмагирликда айблаётган расмий шахсни сўроққа тутишга ҳақли. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ўйиндаги вазиятлар бўйича ҳакамлар қарорига нисбатан хулоса беришига ишонамиз.

3. «Қўқон-1912» бош мураббийи ўйиндан кейин сўзида давом этаркан “Самарқанд менда яхши таассурот қолдирмади. Мухлисларида ҳам маданият йўқ. Улар Қўқонга бориб ўрганишсин” – дея, норозилигини билдириш учун "Динамо" қароргоҳига келган самарқандлик мухлисларнинг жунбушга келишига ва ижтимоий тармоқларда мухлислар ўртасида кескин ҳолатга сабаб бўлди. Ҳозирги вазиятда бундай провокацион чиқишлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини баҳолашни тегишли ташкилот ва идораларнинг ҳукмига қолдирамиз.окацион чиқишлар

"Динамо" ПФК "Қўқон-1912" бош мураббийи Муҳсин Низомиддиновнинг матбуот анжуманидаги Самарқанд жамоаси ва ҳакамлар шаънига нисбатан сўзлари, самарқандлик мухлислар ҳақидаги провокацион жавоби бўйича видео ва аудио ёзувлар ПФЛ томонидан ўрганилиб, хулоса берилишини, иш ЎФА тартиб-интизом қўмитасига оширилиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан адолатли чора кўрилишига ишонади. "Динамо" ПФК ўз позицияси ва шаънини исталган минбарда ҳимоя қилишга тайёр", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!