Ads

 

Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашувида “Насаф”га қарши майдонга тушиб, икки ўйин натижасига кўра (1:4, 2:2) мусобақани тарк этган "Қўқон-1912" футболчилари бироз хордиқ чиқаргач, яна машғулотларга киришишади.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, эртадан қўқонликлар Чирчиқ шаҳрида тўпланиб, “Насаф”га қарши Олий Лига 16-тур ўйинига тайёргарликни бошлашади.

Жамоа 5 август кунигача машғулотларни ўтказади ва ўша куни эрта тонгда Қарши шаҳрига жўнаб кетади.