"Қўқон-1912" ҳужумчиси билан хайрлашди
Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган про лига вакили – “Қўқон-1912” таркибида ўзгаришлар кузатилаётгани хусусида хабар бериб келмоқдамиз.
Бугун клуб матбуот хизмати жамоа ҳужумчиси Мўмин Мелиевни клубни тарк этгани ҳақида хабар тарқатди.
Айтиш мумкинки, шартнома икки томонлама келишган ҳолатда бекор қилинди.
Маълумот учун, Мелиев биринчи даврада про лигада 6 та, Ўзбекистон Кубогида 2 та ўйинда майдонга тушган, аммо гол уриш насиб қилмаган.
Фикрлар