"Қўқон-1912" иштирокидаги икки ўйин октябрь ойида ФИФА кунларида ўтказилади

Про лиганинг 20 ҳамда 22-турларида "Қўқон-1912" рақибларини ўз майдонида қабул қилиши лозим эди. Ўзбекистон Кубогининг финал учрашувига тайёргарликдан келиб чиқиб, мазкур икки беллашув октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўтказилади. 

22-турдаги "Қўқон-1912" — "Машъал" учрашуви 8 октябрь санасида, 20-турдан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Дўстлик Тошкент" ўйини эса 12 октябрда бўлиб ўтади. Учрашувлар қайси майдонда ўтказилиши масаласига кейинроқ ойдинлик киритилади. 

Маълумот учун, "Қўқон-1912" клуби ўзининг уй учрашувларини ўтказадиган стадион майдони янгиланаётган бўлиб, айни вақтда мазкур иш ўз якунига етмоқда. Бир неча кундан сўнг Лига мутахассислари Қўқонга ташриф буюриб, стадион ҳолати билан танишади ва уни қабул қилиш ишларини бошлайди. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!