"Қўқон-1912" жамоаси дерби олдидан сўнгги тайёргарлик жараёнларини бошлади

Суперлиганинг янги мавсуми бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ўтган мавсумни ажойиб ўтказган "Қўқон-1912" жамоаси бу мавсум ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Бахтиёр Ашурматов қўл остидаги футболчилар бугундан Қўқон шаҳрида тўпланди. Жамоа аъзолари дастлабки турда "Турон"га қарши бўладиган Фарғона дербисига ҳозирликни бошлаб юборди.

Бугунги машғулотлар Учкўприкдаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтди. Унда Ойбек Рустамов, Ҳамидилло Абдуҳамидов ва Сухроб Бердиев жароҳати сабаб қатнашмаган. Таркибдаги қолган футболчилар машғулотларда тўлиқ иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, "Турон" - "Қўқон-1912" жамоалари баҳси 10 март куни соат 16:15 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!