"Қўқон-1912" легионери билан шартномани бекор қилди
Ўтган мавсумни про лигада ўтказган ва плей-офф орқали Суперлига йўлланмасини қўлга киритган “Қўқон-1912” селекция ишларини давом эттирмоқда.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, легионер футболчиси – Сергей Петров билан икки томонлама келишувга кўра ўртадаги шартнома бекор қилинди.
Петров қўқонликлар таркибида 20 та учрашувда қатнашиб, майдонда 1471 дақиқани ўтказди ва рақиблар дарвозасига 4 та гол урди.
Ёдингизда бўлса, Петров ўтган мавсум аввалида "Машъал"дан қўқонликлар сафига кўчиб ўтганди.
Тез орада клуб яна янги трансферларни эълон қилиши кутилмоқда.
Фикрлар