“Қўқон-1912” “Нефтчи” футболчисини ва “Бешиктош” тарбияланувчисини ўз сафига қўшиб олди
“Қўқон-912” жамоаси Алпер Ўздемир ва Муҳаммадзиё Адҳамжонов билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Янги мавсум олдидан жамоамиз нафақат тажрибали футболчилар, балки ёш ва иқтидорли футболчилар билан ҳам шартномалар имзоламоқда. Туркиянинг "Бешиктош" футбол академияси тарбияланувчиси ва ўтган мавсум "Сивасспор" ёшлар сафида ҳаракат қилган Алпер Ўздемир ва 2025-йилги мавсумда "Нефтчи" билан Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган Муҳаммадзиё Адҳамжонов билан шартнома имзоладик.
Маълумот учун, Ўздемир 2005 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Марказий ҳимоя ва таянч ярим ҳимояда ҳаракат қила олади. Муҳаммадзиё эса 2004 йилда Фарғона вилоятида туғилган ва у ҳимоянинг исталган қисмида ҳаракат қилади.
.jpg)

Фикрлар