"Қўқон-1912" ОКМКнинг ёш ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олди (фото)
Бобур Собиров "Қўқон-1912" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Иккинчи даврага тайёргарликни жиддий тарзда давом эттираётган "Қўқон-1912" навбатдаги футболчи билан шартнома имзолади. ОКМК жамоасининг ёш ва иқтидорли ҳужумчиси Бобур Собиров иккинчи даврада жамоамиз сафида ҳаракат қилади.
Бобур Собиров.
Туғилган санаси: 2002 йил, 23 февраль.
Амплуаси: Ҳужумчи.
"Собировнинг "Қўқон-1912" таркибидаги фаолиятида омадлар тилаб қоламиз. "Қўқон-1912" оиласига хуш келибсан, Бобур!", - дейилади хабарда.
Фикрлар