
"Қўқон-1912": Ўтганлар хотираси ёдга олинди
Бугун 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
“Қўқон-1912” жамоасининг мураббий ва футболчилари ҳам ушбу кунда авлодлар руҳини шод этиш мақсадида Қўқон шаҳридаги хотира майдонига бордилар.
Мураббий ва футболчиларимиз бу ерда ватанимиз мустақиллиги учун жон фидо қилган ота-боболаримизни хотирлаб, бу ерда қад ростлаган ёдгорлик пойига гуллар қўйишди.
Фикрлар