"Қўқон-1912" ўз уйида имкониятни бой берди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Металлург" беллашув ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Шу тариқа, бекободликлар ҳисобидаги очколар сони 28 тага етди, Ашурматов шогирдлари эса 26 очко билан қоладиган бўлди.

  • Суперлига
  • 15-тур

Қўқон-1912

0 : 2

16/09/2020 17:00

Металлург

  • Аброрбек Тошқўзиев 48'
  • Шаҳзодбек Убайдуллаев 75'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Норбеков ўрнига Синдоров майдонга тушди.

  • 87'

    Норбековнинг чалқанча услубда берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 84'

    Қутибоевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 82'

    Бердиев ва Мерзляков ўрнига Бамба ва Азимов майдонга тушди.

  • 79'

    Аброр Тошқўзиев ўрнига Тўлқин Эргашев майдонга тушди.

  • 76'

    Бердиевнинг зарбасини Лобанов ушлаб олишга эришди.

  • 74'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шаҳзодбек Убайдуллаев ажойиб тарзда Эргашевни доғда қолдирди.

  • 70'

    Йосовичнинг зарбаси Лобановга қийинчилик туғдирмади.

  • 68'

    "Металлург" "Қўқон-1912"нинг яна бир ҳужумини қайтарди.

  • 64'

    Зоҳид Абдуллаев ўрнига Шаҳзод Убайдуллаев ва Даврон Анваров ўрнига Худойшукур Сатторов майдонга тушди.

  • 62'

    Хасановнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 59'

    "Металлург"нинг бурчак зарбасини Холмуҳаммедов қайтарди.

  • 56'

    Филипп Раевац ўрнига Ҳамидилло Абдуҳамидов майдонга тушди.

  • 53'

    Отахонов сариқ карточка ишлаб олди.

  • 51'

    Холмуҳаммедов амалга оширган бурчак зарбаси ҳеч кимга насиб этмади.

  • 49'

    Мурод Холмуҳаммедов огоҳлантирилди.

  • 48'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! "Металлург" ҳисобни очмоқда. Аброр Тошқўзиев "Қўқон-1912" жарима майдони ичида хоҳлаганини қилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Холмуҳаммедовнинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

  • 45+'

    Камолиддин Тожиев сариқ карточка олди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Даврон Анваров огоҳлантирилди.

  • 41'

    Тайм сўнгида темп бироз тушди.

  • 38'

    Раевац ҳам тиббий ёрдам олди.

  • 36'

    "Металлург" ўйинни майдон марказига кўчиришга эришди.

  • 33'

    Тошқўзиев тиббий ёрдам қабул қилиб олди.

  • 30'

    "Қўқон-1912" футболчиларининг яна бир зарбасига аниқлик етишмади.

  • 28'

    Қўқонликлар яна ҳужумда фаол ҳаракат қилишмоқда.

  • 25'

    Жамоалар бироз нафас ростлаб олишди.

  • 21'

    Ихтиёр Тошпўлатов тиббий ёрдам олмоқда.

  • 19'

    "Металлург"нинг бурчак зарбаси яна қийинчилик билан қайтарилди.

  • 18'

    "Марказий ўйингоҳ" атрофига етиб келган футбол мухлислари яхшигина шовқин кўтаришмоқда.

  • 16'

    Бурчак узатмаси анча хавфли чиқди. "Металлург" фаоллашди.

  • 13'

    "Қўқон-1912"нинг навбатдаги ҳужуми ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 12'

    "Металлург" ҳужумда фол ишлатди.

  • 11'

    Эргашев "Металлург"нинг иккинчи зарбасини қайтарди. Биринчи зарба ҳимоячиларга тегиб қайтган эди.

  • 10'

    "Қўқон-1912" стадионининг ҳолати чиндан ҳам ачинарли.

  • 9'

    Бурчак тўпи бесамар кетди.

  • 8'

    Муҳаммаданас Хасановнинг ўнг қанотдан уюштирган рейди ва зарбаси жуда хавфли чиқди. Лобанов бир амаллаб уни қайтара олди.

  • 5'

    Асосан, қўқонликлар ҳужумда фаоллик намойиш этмоқда.

  • 3'

    Камолиддин Тожиев жарима майдонига етказилган тўпни узоқлаштира олди.

  • 1'

    Биринчи зарба қўқонликларда. Анча ноаниқ.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Суперлига расмий мадҳияси янграмоқда.

  • 0'

    Суперлига ушбу турининг марказий учрашувларидан бирига хуш келибсиз.

  • 0'

    Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
16/09/2020 20:48
Фахримизсан КУКОН 1912 Фахирли бул
Расулжон Тоштемиров
16/09/2020 20:45
Футболчилар хаким утиб кетади дегандай югуришмайди кани 1 чи даврадаги шижоат жанговар уйин йук 4 очко хавога учди ахиррорр
Расулжон Тоштемиров
16/09/2020 20:40
Бахтиёр Ашурматов нима гап нега уйинларини бушашиб кетди хайронман 2 уйиндан бери диккат ман Ашурматов Узбекистан олди мутахасиси деб фахирланамиз фаргоналик мухлислар качон