"Қўқон-1912" ўз уйида "Насаф" билан дуранг ўйнади
Coca Cola Суперлигаси 9-тур доирасидаги марказий учрашувлардан бири "Қўқон-1912" ва "Насаф" жамоалари ўртасида кечди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.
Шу тариқа, иккала жамоа ҳисобидаги очколар бир хил - 16 тани ташкил қилмоқда.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Муҳаммаданас Ҳасанов Сухроб Бердиев ўрнини тўлдирди.
- 85'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тезкор жавоб! Бобур Акбаровдан дубль.
- 84'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Ойбек Бозоров ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланди.
- 78'
Неъматов рақибнинг жарима майдончасига оширган хавфли узатмасини қийинчилик билан ушлаб олди. Акс ҳолда...
- 69'
Қўқонликларнинг голи офсайд сабаб бекор қилинди.
- 66'
Машҳур Муҳаммаджонов ўрнига Абдувоҳид Неъматов майдонга тушди.
- 63'
Ислом Кенжабоев ўрнига Бобир Абдиҳолиқов майдонга тушди.
- 62'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Қўқон-1912" футболчилари ҳисобни тенглаштиришди.
- 60'
Якуба Бамба ўрнига Филип Райевац майдонга тушди.
- 54'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Шароф Муҳитдинов узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни очди.
- 48'
Холмуҳаммедовнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
"Насаф" футболчисининг хавфли зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 41'
Маликжоновнинг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 37'
Иқбол Маликжонов огоҳлантирилди.
- 27'
Мурод Холмуҳамммедов ҳам сариқ карточка олди.
- 26'
Сухроб Бердиев огоҳлантирилди.
- 25'
Эшмуродов бурчакдан узатилган тўпга боши билан ажойиб зарба берди. Холмуҳаммедов чизиқ устидан тўпни қайтарди.
- 16'
Бурчак узатмасидан сўнг Акбаров берган зарбага аниқлик етишмади.
- 14'
Бамбанинг яна бир зарбасини Муҳаммаджонов қайтаришга эришди.
- 12'
Бамбанинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 7'
Машҳуржон Муҳаммаджонов жарима зарбасидан сўнг дарвозаси олдида юзага келган пала-партишликни бартараф этди. У тўпни ҳотиржамлик билан ушлаб олди.
- 6'
Акмал Мозговой қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди.
- 4'
Абдуллаев "Насаф" футболчисининг хавфли зарбасини қайтарди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
Фикрлар