"Қўқон-1912" Тошкентдаги йиғинни якунланди. Тайёргарлик Қўқонда давом эттирилади
"Қўқон-1912" жамоасининг Тошкент шаҳрида олиб борган ўқув-йиғин машғулотлари ўз якунига етди. Футболчилар кеча ва бугун ўз оилалари даврасида бироз ҳордиқ чиқарди.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари эртадан Суперлига-2021нинг 1-туридан ўрин олган "Турон" жамоасига қарши тайёргарликни бошлайдилар. Жамоа аъзолари эртага Қўқон шаҳридаги қароргоҳларида тўпланади ҳамда машғулотларни Қўқонда давом эттиради.
Суперлиганинг илк турида "Қўқон дербиси" бўлиб ўтади. "Турон" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув, 10 март куни, Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар