"Қўқон-1912" уч нафар футболчи билан шартномани узайтирди
"Қўқон-1912" жамоаси уч футболчиси билан тузалган амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий каналида хабар қилди.
"Келаси мавсумга катта мақсадларни олдига қўйган "Қўқон-1912" жамоаси жорий мавсумда ажойиб ўйин кўрсатаётган футболчиларимиз билан янги шартномалар имзолашни бошлади.
Жамоамизнинг асосий дарвозабони Азизхон Исақов, ҳимоячилари Жасур Ёқубов ва Аслиддин Тоштемиров билам янги 2 йиллик шартнома имзолади.
Барча футболчиларнинг шартнома 2027 йилнинг охиргига қадар мўлжалланган",- дейилади қўқонликлар баёнотида.



Фикрлар