"Қўқон-1912" янги дарвозабон билан шартнома имзолади
“Қўқон-1912” янги мавсум учун таркибини кучайтиришда давом этади. Бу сафар келажаги порлоқ дарвозабон – Азиз Исаков билан икки йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.
Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Таъкидлаш жоизки, Исаков Қўқон фарзанди ҳисобланади.
Маълумот учун, 2000 йилда таваллуд топган Азиз Исаков “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бунгача Исоқов “Пахтакор” ва “Сурхон” жамоаларининг асосий ҳамда U21 таркибларида ҳаракат қилган.
Фикрлар