Ўзбекистон мундиал плей-оффи йўлланмаси учун Қозоғистонга қарши ўйнайди
Қозоғистоннинг 15 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси тарихда илк бор ўтказилаётган FIFA U-15 World Cup Festival 2026 жаҳон чемпионатида ўз гуруҳида Ўзбекистон терма жамоаси билан бирга тушди.
Мусобақа Озарбайжон пойтахти Бокуда ўтказилади, дея хабар беради Sports.kz.
Қозоғистон ўсмирларига плей-офф босқичига чиқиш учун Ўзбекистондан ташқари Багам ороллари, Гана, Гуам ва Мьянма терма жамоаларига қарши майдонга тушишга тўғри келади.
Турнир жорий йилнинг 22–31 октябрь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтади. Унда дунё бўйлаб 191 та мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади. Жамоалар 32 та гуруҳга ажратилган.
Гуруҳ босқичи 24–26 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Ҳар бир терма жамоа уч кун ичида бешта ўйин ўтказади, айрим кунларда эса жамоалар бир кунда икки марта майдонга тушади.
FIFA U-15 World Cup Festival 2026 ФИФА учун ҳам тажриба сифатида, ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлган янги форматдаги мусобақа сифатида қайд этилмоқда.

Фикрлар