Қозоғистон клуби "Барселона" собиқ футболчиси билан шартнома имзолашга яқин турибди
Қозоғистоннинг "Қайсар" клуби испаниялик Пако Алькасер билан битим тузиши мумкин.
Испаниялик Пако Алькасер яқин орада Қозоғистон клуби билан шартнома имзолаши мумкин. Ўз вақтида "Барселона", "Валенсия", "Боруссия Дортмунд" ва "Вильярреал" клубларида фаолият олиб борган ҳужумчи айни вақтда эркин агент ҳисобланади. Алькасернинг сўнгги клуби Бирлашган Араб Амирликларининг "Шаржа" клуби бўлган. 32 ёшли форвард Испания терма жамоасида ҳам тўп тепишга улгурган бўлиб, 19та учрашувда рақиблар дарвозасини 12 марта ишғол қилишга муваффақ бўлган.
Маълумот учун, футболчи БАА клуби сафида 53та учрашувда майдонга тушиб, 12та гол ва 13та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар