Қозоғистон УЕФАга аъзо бўлганидан афсусдами?

Қозоғистон Профессионал футбол лигаси президенти Рохус Шох Россия футбол иттифоқининг Осиё Футбол Конфедерациясига ўтиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Сизнингча, Россиянинг Осиё футболига ўтиши амалга ошиши мумкин бўлган воқеами?

- Мен Қозоғистондан туриб ҳамкасбларимга маслаҳат бермоқчи эмасман, лекин аниқ биламан: XXI аср бошида Қозоғистон УЕФА шафелигида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди ва бу мутлақо тўғри қарор эди. Бундан ҳеч ким афсусланмади. Миллий футбол албатта олдинга қадам ташлади, Европа футболида тараққиёт янада сифатли. Шундан ўзингиз хулоса чиқаришингиз мумкин.

Айтганча, Қозоғистонда ҳамон Колосковнинг УЕФАга ўтиши масаласини ҳал қилишда ёрдам бергани учун Колосковга миннатдорчилик билдиришмоқда.

Маълумот учун, Рохус Шох Қозоғистон Профессионал футбол лигасида иш бошлагунга қадар Россия футбол иттифоқида фаолият юритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!