Қозоғистонлик боксчини ютган Шоҳжаҳон Абдуллаев: Мухлисларнинг олқишидан мураббийларнинг кўрсатмаларини яхши эшитмаяпман
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
-86 кг вазн тоифасида Шоҳжаҳон Абдуллаев қозоғистонлик Сагиндик Тагамбайга қарши рингга кўтарилди. Ажойиб жангда Шоҳжаҳон 5:0 ҳисобида рақибини енгди.
Жангдан сўнг Шоҳжаҳон Абдуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Мана бугун иккинчи жангимни ўтказиб олдим. Тўғри, жанг оғир кечди. Мураббийларимизнинг тактикаси билан ютиб олдик. Кейинги жанггача ўзимни тиклаб, бутун халқимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан. Мухлисларнинг олқишидан мураббийларнинг кўрсатмаларини яхши эшитмаяпман. Улар жуда зўр далда беряпти.
Тошкентдаги жаҳон чемпионатига анча тайёргарлик кўрдик. Тактикалар ишлаб чиққанмиз. Чемпион бўлиш учун ҳаммани ютиш керак. Шунинг учун ҳар қандай рақиб билан қачондир тўқнаш келамиз, - деди Шоҳжаҳон Абдуллаев.
Фикрлар