Қозоғистонликлар ўзбек қизига бас келолмади!
Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида қитъанинг энг иқтидорли спортчилари турли вазн тоифаларида ғолиблик учун куч синашмоқда.
Қизлар ўртасида 59 килограммача вазн тоифасида олтин медаль учун кескин ва муросасиз кураш асосан ўзбекистонлик Маржона Абдумуталова ҳамда қозоғистонлик оғир атлетикачилар – Дарья Балаюк ва Нурсила Берикбол ўртасида кечди.
Истеъдодли спортчимиз штанга даст ва силтаб кўтаришда ҳам, икки курашнинг умумий натижасига кўра ҳам рақибларини ортда қолдирди.
Натижа қуйидагича кўриниш олди:
Маржона Абдумуталова - 187 кг (84+103).
Дарья Балабаюк - 185 кг (83+102 кг).
Нурсила Берикбол - 165 кг (72+93).
Шу тариқа, Маржона Абдумуталова Осиё чемпионати шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилиб, қитъа чемпиони деган шарафли номга лойиқ топилди.
Фикрлар