Қозон УЕФА Суперкубогига мезбонлик қилмоқчи
Татаристон президенти Рустам Минниханов УЕФА президенти Александер Чеферин билан учрашди.
Рус нашрларининг хабар беришича томонлар келажакда УЕФА Суперкубогини Қозон шаҳрида ташкил этиш масаласини муҳокама қилишган.
Таъкидлаш керакки, Қозон шаҳри бундан аввалроқ 2022 ёки 2023 йилги УЕФА Суперкубоги мезбонлиги учун ариза топширган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилги Суперкубок баҳси Истанбул шаҳрида ўтказилди. Унда “Ливерпуль” пенальилар сериясида “Челси”ни енгди ва бош совринни қўлга киритди.
Фикрлар