Рабио: Фақат мухлислардангина узр сўрайман
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Рабио кеча “Реал”га (1:2) қарши бўлиб ўтган баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи бўлимда тўп назоратини ўз қўлимизда сақлаб турдик, бироқ рақиб гол уришга муваффақ бўлди ва шундан сўнг бизнинг режаларимиз барбод бўла бошлади.

Мухлисларимиз бизни жуда кучли қўллаб-қувватлаб туришди. Фақат улардангина узр сўрашим мумкин”, - дейди Рабио.

Эслатиб ўтамиз, икки ўйин натижасига кўра 5:2 ҳисобида имкониятни бой берган парижликлар мусобақани тарк этишга мажбур бўлишди.