Раде Петрович: "Насаф"ни уйда ҳам, сафарда ҳам мағлуб қилган Суперлигадаги ягона жамоа бўлдик"
“Сўғдиёна” клуби Қаршида амалдаги чемпион “Насаф”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида жиззахликлар мураббийи Раде Петрович қуйидагича фикр билдирди.
“Дастлаб “Насаф” жамоасини чемпионлик билан табриклайман. Улар бу мавсумда жуда яхши ўйин намойиш этишди ва чемпионликка хақли қўлга киритди. Кейинги мавсумда Осиё Чемпионлар лигасида ҳам омад тилайман.
Ўйинга келсам, жамоамизни бу баҳсга тайёрлаш жуда қийин бўлди. Сабаби, ўз майдонимиздаги “Сурхон”га мағлуб бўлган ўйиндан сўнг бугун йигитлар характер кўрсатишди. Голгача ҳам учта яхши вазиятимиз бўлганди. Охирида ниҳоят гол урдик. Яхши жамоа устидан ғалаба қозондик. Яна бир факт: “Насаф”ни уйда ҳам, сафарда ҳам мағлуб қилган Суперлигадаги ягона жамоа бўлдик”, - дейди Петрович.
Фикрлар