Рафаэль Надаль: Куч етмади
Ads

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль "Мастерс" туркумига кирувчи "Mutua Madrid Open" турнирининг чорак финалида имкониятни бой берди.

Рафаэль мусобақанинг ушбу босқичида австриялик Доминик Тимга қарши ўйин ўтказди ва 5:7, 3:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Энди Доминик Тим мусобақанинг ярим финалида ЖАР вакили Кевин Андерсонга қарши рақобатлашади.

Sports.uz