Рафаэль Надаль: “Олимпиадада мамлакатинг учун ҳам курашасан”
Теннис бўйича "Катта дубулға" турнирларининг 19 карра ғолиби испаниялик Рафаэль Надаль Олимпия ўйинларининг бошқа мусобақалардан фарқи ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди.
“Мен доим Олимпия ўйинларида қатнашиб, катта завқ олганман. Бу мусобақа бошқаларидан катта фарқ қилади. Унда бошқа турнирларда йўқ масъулиятни ҳис қиласиз. Боиси, Олимпиадада нафақат ўз номингиз, балки ватанингиз шаънини ҳимоя қиласиз”, – дейди икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони.
Эслатиб ўтамиз, Рафаэль Надаль 2008 йил Пекин Олимпиадасида яккалик ва 4 йил муқаддам Рио-де-Жанейрода жуфтлик йўналишларида олтин медални қўлга киритган.
Фикрлар