Рафаэль Надаль терма жамоасига бош совринни келтирди

Мадрид шаҳрида теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати дея эътироф этилган "Дэвис кубоги"нинг жорий йилги баҳслари якунланди.

Мусобақа финалида Испания ва Канада терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Мазкур ўйининг иккинчи учрашувида Рафаэль Надаль ёш рақиби Денис Шаповаловни 6:3, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратиб, терма жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, Испания терма жамоаси "Дэвис кубоги"нинг бош совринига ўз тарихида олтинчи бора эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Рафаэль Надаль 2004 йилдан буён терма жамоа таркибида бирорта учрашувда мағлуб бўлмай келмоқда. Унинг ғалабаси серияси 30тага етди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!