Бир кун ҳаммаси тугайди! Рафинья футболдан кетишни ўйлаб қўйди
Тайёр бўлиш керак
«Барселона»нинг бразилиялик ҳужумчиси Рафинья Диас ўз жисмоний ҳолатига жуда жиддий муносабатда бўлишини таъкидлади.
«Танам имкон берганича майдонда бор кучим билан ўйнайман. Қачонки юқори даражада ҳаракат қила олмаслигимни ҳис қилсам, биринчилардан бўлиб фаолиятимни тугатиш ҳақида қарор қабул қиламан. Ўзимга талабим жуда катта», — дея Рафиньянинг сўзларини келтиради Barça Universal нашри.
Жорий мавсумда 29 ёшли ҳужумчи барча мусобақалар доирасида 14 та ўйин ўтказди, рақиб дарвозасини 19 марта ишғол этди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
«Барселона»нинг навбатдаги учрашуви 22 ноябрь куни «Вильярреал»га қарши бўлиб ўтади. Испания Ла Лигасининг 13-турига тўғри келаётган ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланиши режалаштирилган.
Изоҳлар (0)