Рафинья ФИФА рамзий жамоасига киритилмагани муносабат билдирди
"Барселона" қанот ҳужумчиси Рафинья 2025 йил якунлари бўйича ФИФА рамзий терма жамоасига кира олмаганига муносабат билдирди.
"Менга барибир", - дея қисқа жавоб қайтарди бразилиялик ҳужумчи "El Desmarque" нашрига.
Рафинья ўтган мавсумда "Барселона" сафида барча мусобақаларда 57 та ўйинда 34 та гол ва 26 та голли узатмани амалга оширди. Рафинья Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари (13 гол) ва мусобақанинг энг яхши ассистенти (саккизта голли узатма) бўлди. Футболчи "Барселона" билан Испания чемпионати, мамлакат кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиқди.
Рафинья жорий мавсум барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар