Рафинья: "У ҳаммасини ўзгартирди ва жамоада муҳим бўлишимни айтди"

  • 12.01.2026 17:09
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" вингери Рафинья Диас Суперкубокдаги ғалаба ва голлари ҳақида гапирди.

Tecno

"Бу менинг мавсумдаги энг яхши ўйиним ва энг яхши лаҳзаларим деб таъкидлаган бўлар эдим. Шуни айтишим жоизки, мен ҳар доим жамоага боримни беришга, ҳимоя қилишга, ҳужумда ёрдам беришга қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Бизнинг жамоада кўплаб ёш футболчилар бор. Яхши фикрлаш ва доим ғалаба учун ҳаракат қилиш клуб манфаати учун жуда муҳим ҳисобланади. Ҳаммамизда бу футболкани кийиб, асосий мақсад титуллар ютиш бўлиши керак. Биз бу йўналишда ишлаяпмиз. Класикодаги энг муҳим жиҳат, жамоамиз иккинчи бўлимда бир тан-у бир жон бўлиб ўйнаганимиз. Биз Ханс-Флик учун керакли ишни қилдик деб ўйлайман. Агар у "Барса"га келмаганида, мен жамоадан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди ва мен жамоада муҳим рўл ўйнашимни айтди. Бу футболчи учун керак бўлган энг катта нарса эди", - деди бразилиялик вингер.

Маълумот учун, Рафинья жорий мавсумда 17та учрашувда майдонга тушди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!