Раҳбарлар ким томонда? “Ливерпуль” Слот ва Салоҳ можаросига муносабат билдирди

  • 8 декабрь, 09:51
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль”да ички муҳит бузилган. Жамоанинг инқирози фонида чемпионликка муносиб ҳисса қўшган Муҳаммад Салоҳ бош мураббий Арне Слот қарорларини очиқча танқид қила бошлади.

Tecno

Нидерландиялик мураббий эса, 33 ёшли тўпурарни захирага михлаган ва бу муваффақиятсизликлар сабабчиси сифатида Салоҳ кўрсатилаётганидан далолат беради.

Журналист Алекс Крук маълумотларига кўра, клуб раҳбарияти ушбу вазиятда тўлиқ Арне Слотни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. Муҳаммад Салоҳ эса, муҳитни бузаётгани учун  жавобгарликка тортилиши мумкин.

Тахминларга кўра, мисрлик ҳужумчи Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичида “Интер”га қарши бўладиган навбатдаги ўйин сафаридан четлатилиши, шунингдек, Премьер-лиганинг кейинги туридаги “Брайтон”га қарши беллашувда ҳам иштирок этмаслиги мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!