Ракитич: Бартомеу тез орада менга қўнғироқ қилса керак

"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ўзининг клуб билан амалдаги шартномасини узайтириши борасидаги хабарларга нисбатан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Шартномани узайтириш? Буни хоҳлардим. Чунки, клуб мен бунга лойиқ эканлигимни билади деб ўйлайман. Менимча бу тез орада содир бўлади. Лекин, бу вазиятда ҳеч қандай босим бўлмайди. “Барселона” ўз футболчиларига ғамхўрлик қилишини биламан. Менимча президент тез орада менга қўнғироқ қилса керак”, - дейди хорватиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ракитичга ПСЖдан жиддий таклифлар бўла бошлашанидан сўнг "Барселона" унга янги шартнома таклиф қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!