Рамазон Темиров қозоғистонлик жангчига қарши октагонга кўтарилиши мумкин

  • 8 май, 15:45
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

"UFC Fight Night 253" турнирида Чарльз Жонсонни мағлуб этган ҳамюртимиз Рамазон Темиров(супер енгил вазн рейтингида 13-ўрин)нинг кейинги жанги ҳақида узун-қулоқ гаплар юрибди.

Мавжуд хабарларга кўра, юртдошимиз қозоғистонлик Асу Алмабаев(супер енгил вазн рейтингида 8-ўрин)га қарши октагонга кўтарилиши мумкин. Мазкур тўқнашув 26 июль куни БАА даги "UFC Fight Night" турнирида ўтказилиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Темиров ММА даги профессионал фаолияти давомида уч бор мағлубиятга учраб, 19 маротаба ғалаба нашидасини сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!