Рамос фаолиятида муҳим аҳамият касб этган мураббийларни санаб ўтди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос фаолияти давомида муҳим аҳамият касб этган мураббийлар ҳақида гапирди.
“Фаолиятимдаги энг муҳим мураббий - Хоакин Капаррос. Айнан у менга Ла Лигада ўйнаш ва орзуларимга эришишимга имкон берган. Кейинги ўринда эса Луис Арагонес. У мени илк бор терма жамоага чақирди. Сўнгги йилларда эса Анчелотти ва Зидан бўлиши мумкин. Чунки, мен улар билан Чемпионлар лигасида ажойиб дамларни бошдан кечирдим”, - дейди 33 ёшли испаниялик футболчи.
Маълумот учун, Рамос асли “Севилья” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Реал” сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ҳозиргача жами 23та мусобақада ғолиб чиқди. Шуларнинг 3таси Испания терма жамоаси сафида қўлга киритилган.
Фикрлар