Рамос фаолиятини "Барселона"да давом эттиради

"Барселона" расмий матбуот хизмати "Бока Хуниорс" марказий ҳимоячиси Сантьяго Рамос трансферини эълон қилди.

Таъкидланишича, "блаугранаслар" 18 ёшли футболчи билан 3+2 кўринишида шартнома имзолашган.

Маълуотларга кўра, аргентиналик футболчи дастлаб "Барселона Б" сафида тўр суради, бу вақт ичида уни сотиб олиш нархи 60 миллион еврони ташкил қилади. Агар Рамос асосий таркиб вакилига айланадиган бўлса, унда бу нарх 100 миллион еврога кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!