Рамос мамлакат раҳбарлари билан гаплашишни нега хоҳламади?

  • 3 июня, 2020, 23:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Испания ҳукумати Ла Лига клуби футболчилари билан видеоконференция ўтказди.

Cadena Ser нашри тарқатган хабарга кўра, "Реал"дан ушбу конференцияда Серхио Рамос иштирок этиши керак эди. Аммо, у ҳукуматнинг коронавирусга қарши курашда тутган сиёсатидан норози экани сабаб раҳбарлар билан гаплашишдан бош тортган. Айтиш керакки, ўтган давр мобайнида Испанияда 27 минг инсон коронавирусдан вафот этди.

Шу боис, Рамос ўрнига ҳукумат вакиллари билан “Реал”нинг бошқа бир ҳимоячиси Дани Карвахаль гаплашган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию