Рамос "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда Эдегорни ҳақорат қилди

"Реал" Мадрид клуби ҳимоячиси Серхио Рамос яна бир бор ўзининг инсонийлик жиҳатларини салбий томондан кўрсатди.

Гап шундаки Рамос куни кеча "Реал Сосьедад"га қарши бўлиб ўтган Испания кубоги чорак финал баҳсида рақиб футболчиси Мартин Эдегор билан тортишиб қолди. Аниқроғи, норвегиялик футболчи Рамосга нисбатан қўпол ўйин кўрсатди, натижада испаниялик футболчи унга нисбатан жуда ҳақоратли сўзларни ишлатди.

Маълумот учун, Эдегор асли “Реал” футболчиси ҳисобланади. У “Реал Сосьедад” сафида ижара асосида тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!