Рамос ёки Ван Дейк? Мухлислар кимни энг яхши деб этироф этишди?

GiveMeSport нашри ўзининг Facebook саҳифасидаги ўқувчиларидан "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос ёки "Ливерпуль"футболчиси Виржил ван Дейкдан бирини танлаш кераклигини илтимос қилди.

168 мингдан ортиқ респондент иштирок этган сўровномада Рамос 55 фоиз овоз билан ғолиб бўлди.

Маълумот ўрнида Рамос 4 маротабадан Испания чемпионати ва ЕЧЛ ғолиблигини, шунингдек, терма жамоа сафида жаҳон ва европа чемпионати унвонини қўлга киритган.

Ван Дейк эса амалдаги ЕЧЛ ғолиби ҳисобланади. У "Олтин тўп-2019" учун курашда иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)