Раньери январда Шомуродов билан хайрлашади!

“Кальяри” жорий мавсумда А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Лигада ўн тўрт тур учрашувлари ортда қолганига қарамай, Клаудио Раньери шогирдлари хавфли ҳудуддан узоқлаша олгани йўқ.

Январда А Сериянинг бир неча клублари ўз ўйинчилари билан вақинча хайрлашишига тўғри келади. Чунки Осиё ва Африка мамлакатларидан келган ўйинчиларнинг айримлари қитъа чемпионатларида ўз юрти шарафини ҳимоя қилиши лозим.

Италия футболини ёритаётган нуфузли нашр – La Gazzetta dello Sport журналистлари “Кальяри” бош мураббийи Клаудио Раньери январда Элдор Шомуродовни терма жамоага қўйиб юбориши ҳақида маълумот тарқатди.

363356988_830894138397941_1529027445395166799_n

Нашрнинг ёзишича, 12 январдан  10 февралгача Қатарда ташкил этиладиган Осиё кубогида А Сериядан Шомуродовдан ташқари бошқа футболчилар ҳам қатнашади.

Хусусан, “Рома”га Элдор Шомуродов ўрнига таклиф этилган Сардор Азмун қитъе миқёсидаги мусобақада Эрон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. 28 ёшли форвард эронликларнинг асосий ҳужумчиларидан. Азмун мамлакати бош жамоаси учун 75 та ўйинда рақиблар дарвозасига 49 та тўп киритган.

Сардор бу голлардан учтасини Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасига урганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шунингдек,  А Серияда “Лацио” шарафини ҳимоя қилаётган Даичи Камада Япония терма жамоаси сафида қитъа чемпионатида тўп тепиши кутилмоқда.

27 ёшли ярим ҳимоячи 2019 йилдан бери терма жамоада 31 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига еттита гол ҳам ёздириб қўйган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатардаги мусобақада дастлаб “В” гуруҳидан чиқиш учун кураш олиб боради. Ушбу квартетда Сречко Катанец шогирдлари Австралия, Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари билан ўзаро рақобатлашади.

Биринчи тур 13 январга белгиланган. Ҳамюртларимиз илк учрашувда Сурия терма жамоасига қарши саф тортади.

18 январда бўладиган кейин баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳинд футболчилари билан куч синашади.

Гуруҳдаги энг мураккаб рақиб – Австралия терма жамоаси бўладиган тўқнашув 23 январга қўйилган.

“Кальяри” ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сардори ва етакчиси ҳисобланади. 28 ёшли футболчи мамлакатимиз бош жамоаси таркибида энг кўп гол урган тўпурар сифатида рекорд ўрнатган.

754392_original

Элдор халқаро миқёсда 68 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 38 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига саккизта голли пас узатган.

Эксперт: Файзуллаев Месси эмас, Европада ўйнаб кетолмайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
06/12/2023 20:53
Сарлавханиям с...б куйибсизлар.
&
Shohobiddin
07/12/2023 14:12
Нимага киска килиб ёзмайсизлар... кайдаги гаплани ёзасиларей чучмалланиб
Pardayev Shavkat
07/12/2023 09:16
"Раньери январда Шомуродов билан хайрлашади!" Бундай сарлавҳа қўйишни ким ўргатади а?
&
Bolelshik
06/12/2023 22:13
Xayrlashadi desa, haydavoradimi, deb o'ylabman. Unday emas ekan-u!
&
Liverpool-Afzal
06/12/2023 21:42
Шунакаси Осиё кубокидан кейин Каляри билан бутунлай хайирлашса кере
&
Muratbay
06/12/2023 21:29
Элдорга омад терма жамода